Жорий йилнинг 24 феврал санасида Чимкент шаҳрида Заҳриддин Мухаммад Бобур таваллуд аёмининг 540 йиллиги  муносабати билан “Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди ва жаҳон маданияти” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди

Жорий йилнинг 24 феврал санасида Чимкент шаҳрида Заҳриддин Мухаммад Бобур таваллуд аёмининг 540 йиллиги муносабати билан “Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди ва жаҳон маданияти” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди

Анжуманда Қозоғистон, Ҳиндистон, Туркиядан келган бобуршунос олимлар билан бир қаторда Ўзбекистондан Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси А.Муҳаммад, Ўзбекистон Давлат хореография академияси ректори, профессор Ш.Тохтасимов, Алишер Навоий номли Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўзбек тилини ўқитиш кафедрасининг доценти М.Сапарниязова, Андижон давлат университетининг профессори М.Қосимова, Наманган давлат университети ўзбек адабиётшунослиги кафедрасининг мудири М.Сулаймонов, Қарши давлат университети доценти А.Аллаяров ва бошқалар иштирок этдилар.

Тадбир очилишида Заҳриддин Мухаммад Бобур ҳаётига бағишланган видео лавҳа ҳамда Жумабек Ташенов номидаги университет талабалари томонидан Бобур Мирзо ва Мирза Мухаммад Дулатнинг дўстлигига бағишланган адабий композиция, Бобур рубоилари ўқилди ва шеърларига басталанган қўшиқлар ижро этилди.

Сўнг, Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосари Марат Адилхановнинг тадбир иштирокчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси томонидан икки томонлама муносабатларнинг бугунги кундаги ҳолати, мамлакатмизда улуғ аждодлармиз ижоди ва маданий меросини кенг тарғиб қилиш, шу жумладан 2023 йилда буюк аллома Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташабуси билан амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.

Тадбирда маърузачилар томонидан Бобур ижоди ва адабий меъроси, унинг жаҳон маданияти ривожига қўшган ҳиссаси атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, Қозоғистон Республикаси сенатори Алишер Сатвалдиев, Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси Муҳаммад Али, “Дарин” давлат мукофоти лавурияти Бойғали Есиналиев, Ўзбекистон Давлат хореография академияси профессори Шухрат Тохтасимов, Ўзбекистон Давлат хореография академияси профессори ва Қозоғистон ҳалқи Ассамблеяси “Дўстлик” унвони элчиси Ҳулкар Хамроевалар маърузаларида Бобур ҳаёти ва ижоди, унинг ўзидан кейинги авлодлар учун қолдирган бебаҳо асарлари ҳамда амалга оширган бунёдкорлик ишлари борасида фикрлар билан ўртоқлашдилар.

Ҳиндистонлик бобуршунос олима Шаменаз Бано ўз чиқишида Бобур салтанати даврида Жанубий Осиё минтақасида аниқ фанлар, архитектура, адабиёт ва санъат соҳаларида эришилган ютуқларга юқори баҳо берди. Сўнги йилларда Ҳиндистонда унинг адабий меъроси ўрганишга жудда катта эътибор берилаётганлигини таъкидлади.

Бандирма Онейди Эйлюл университети Турк тили ва адабиёти кафедраси доценти, доктор Бахтияр Аслан такидлашича турк адабиёти асосан Алишер Навоий асарлари асосида яратилган. Бунинг ёрқин мисоли сифатида Туркиянинг муҳташам аср ҳукмдори Султон Сулаймон даврини келтирса бўлади.

“Ўзбекистондан Анадолуга қатнаган карвонларда олиб келинган ўзбек ёзувчиларининг асар ва шеърлари асосида турк адабиётчилари ўзларининг асарларини яратган”, -деди сўзининг давомида Б.Аслан.

Унинг сўзларига кўра, 1920 йилдан бошлаб Шўро ҳукумати сиёсати таъсирда ўзбек мумтоз адабиётини ўрганиш ва кенг тарғиб қилишда узилиш бўлди. 1954 йилдан кейин буюк ўзбек адиблари ва шоирлари меъросини чет эл олимшунослари томонидан ўрганишга имкон яратган. Бироқ шунда ҳам бир қатор чекловлар қўйилган. Ўзбекистон мустақилликга эришгандан сўнг Ўзбекистон ва Қозоғистонда туғилиб ижод қилган улуғ алломаларни ижоди ва меъросини ўрганиш бўйича шароит яратилган.

“Бизнинг академияда Чолпон адабиётидан бошлаб хозирги кун адабиётчилари ва шоирларининг асарлари мавжуд бўлиб, улар талабалар томонидан қизиқиш билан ўрганилмоқда,” -деди маърузачи.

 

 

 

 

[xfvalue_img]

Жаңалықтарды бағалаңыз

  • Сіздің бағалауыңыз
Итоги:
Дауыс берген адамдар: 0

2 пікір

  1. аватар
    Tammara 26 февраля 2023 00:07

    Hi there! I understand this is kind of off-topic but I needed to ask.
    Does managing a well-established blog like yours require a lot of work?

    I am brand new to running a blog but I do write in my journal everyday.
    I'd like to start a blog so I can easily share my personal
    experience and feelings online. Please let me know if you have any kind of ideas or tips for
    new aspiring bloggers. Appreciate it!

    Here is my blog; Pin up casino

  2. аватар
    Carroll 26 февраля 2023 08:19

    Undeniably consider that that you stated. Your favorite justification seemed to be at the internet the easiest thing to take into accout of.
    I say to you, I definitely get irked at the same time as folks consider issues
    that they plainly do not know about. You controlled to hit the nail upon the highest and defined out the entire thing with no need
    side-effects , people can take a signal. Will likely be again to
    get more. Thank you

    Visit my web page :: artis777

Пікір қалдыру

Ваш e-mail не будет опубликован. Поля обязательны для заполненеия - *

  • bowtiesmilelaughingblushsmileyrelaxedsmirk
    heart_eyeskissing_heartkissing_closed_eyesflushedrelievedsatisfiedgrin
    winkstuck_out_tongue_winking_eyestuck_out_tongue_closed_eyesgrinningkissingstuck_out_tonguesleeping
    worriedfrowninganguishedopen_mouthgrimacingconfusedhushed
    expressionlessunamusedsweat_smilesweatdisappointed_relievedwearypensive
    disappointedconfoundedfearfulcold_sweatperseverecrysob
    joyastonishedscreamtired_faceangryragetriumph
    sleepyyummasksunglassesdizzy_faceimpsmiling_imp
    neutral_faceno_mouthinnocent
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Негізгі жаңалықтар

Логотип

Портал туралы

Ел мен әлем жаңалықтары!

© 2024 INFOZAKON. Барлық құқықтар сақталған.